Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهار كتاب (Чаҳор китоб)

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 562

Муаллифи. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам.

Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё мадраса ва бошланғич мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган. У қуйидаги қисмлардан иборат:

  1. 1б-10а: Муқаддимат ас-солат (Намоз ҳақида муқаддима) (Номи ҳақ), Шарофиддин Бухорий (XIVаср). Асар муқаддима ва 10 та бобдан иборат. Муаллиф муқаддимада исми, туғилган жойи ва Хуросонда таълим олганлиги ҳақида маълумотлар келтирган. 10 та бобда ғусл, таяммум, таҳорат, намоз ва рўза каби ибодат турлари келтирилган ;
  2. 10б-60а: Бидон, Жалолиддин Киший. Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. У 4 та бўлимдан иборат. Унда иймон, исломнинг 5 асоси ва намоздаги дуолар баён қилинган ;
  3. 60б-80а: Муҳиммат ал-муслимин (Мусулмонларнинг муҳим мажбуриятлари), муаллифи номаълум; Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. Унда иймон, таҳорат, намоз, рўза ва намозга оид дуолар баён қилинган ;
  4. 80б-92а: Панднома (Насихатнома), Фаридуддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (618/1221 ёки 621/1224 й.). Асар шеърий (маснавий) услубда бўлиб, унда диний-ахлоқий насихатлар баён қилинган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

ابتدا ميكيم بنام خدا                  كز دو حرف آفريد ارض وسما …

Асар сўнги (в. 92а) :

… كردن از حكم خداى خود متاب ش   تانمانى روز محشر در عذاب

شفقتست با خلق در عالم نماى     تابيابى در بهشت عدن جائى

Библиография : СВР I, № 414-417  (Бидон) ; СВР IV, № 3387 (Муҳиммат ал-муслимиин) ; СВР IX, № 6736-6747 (Чаҳор китоб) ;Туркестон, № 132 (Чаҳор китоб) ;  Кина, № 429-461 (Панднома) ; Кина, № 967-1002 (Чаҳор китоб) ;  Нукус, № 79.

Колофон (92а) :

تمت تمت تمت

هركه خواند دعا طمع دارم  زانكه من بنده كناه كارم

ختم شد بر ثناى يزدانى       بدعا ياد كن جود بر خوانى

رحمت حق نثار خواننده      بر نويسنده و رساننده

شد بتوفيق خداي لابنام        اين كتابت روز يكشنبه تمام

در تأريخ سنة يكهزار دوصد هشتاد يك بود در بلدة تاشكند سنة ١٢٨١ رقم عبد الله ولد حاجى عبدولى خان و لجميع المؤمنين و المؤمنات و المسلمين و المسلمات برحمتك يا ارحم الراحمين

Кўчирилган сана (в. 92а). :  1281/1864 й. Тошкент шаҳри.

Хаттот (в. 92а) : Абдуллоҳ Ҳожи Абдувалихон

Настаълиқ. 92 варақ. (в. 1б-92а) ;  + 01а-4а 121а варақда хаттот машқи, Хожогон тариқатининг хатми ва дуола бор ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 125´75 mm. ; варақ ўлчами : 205´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : 3 тамғали бўлиб, яшил рангли қаттиқ картондан ишланган. Шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати :  асар яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

گلشان راز (Гулшани роз)

№ inv. MR 414/II Муаллифи. Саъдиддин Муҳаммад ибн Аминиддин Абдулкарим Шибистарий. Тасаввуф. Асар тасаввуфий қарашларини …