Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ислом маърифати тараннуми

Ислом маърифати тараннуми

17 март куни Тошкент ислом институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, институт раҳбарияти, устоз ва талабалар иштирок этди.

Проректор Соатмурод Примов мамлакатимизда диний маърифат соҳасига давлат томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор, аждодларимиз меросини ўрганиш ва асарларини тадқиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди. Бу йўналишда ташкил этилган муассасаларда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ва жойларда ўтказилаётган маърифий-тарғибот тадбирларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Илмий ходим Жонибек Жумаев йиғилганларни яқинлашиб келаётган Наврўз айёми ва муборак Ийди Рамазон билан самимий қутлаб, Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари, эришаётган натижалари ва келгуси режалари ҳақида маълумот берди.

Яна бир илмий ходим Усмонхон Муҳаммадиев тақдим этилаётган китоблар хусусида тўхталиб, уларнинг илмий қиймати ва ислом илмлари ривожидаги аҳамиятини кенг ёритиб берди.

Тадбир иштирокчилари бундай маърифий тадбирлар илм аҳли ва талабалар учун янги асарлар билан танишиш орқали ислом тарихи ва аждодларимиз меросини чуқурроқ ўрганиш ва англашга хизмат қилишини таъкидлади.

Тақдим этилган китоблар талаба ва тадқиқотчилар учун янги изланишлар йўлини очишига ишонч билдирилди.

Тақдимот учун келтирилган барча китоблар институт кутубхонасига ҳадя қилинди.

Талабалар мазкур китоблар ёшларда маънавий уйғониш ва илмга иштиёқни қондиришда беқиёс манба бўлишини айтиб, Марказ илмий жамоасига миннатдорлик изҳор этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Илмий анжуман: тафаккур, жамият ва коинот ҳақидаги чуқур мунозаралар маркази

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш …