Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حاشية على تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Ҳошияту аъла таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийяти фи шарҳ ар-рисалати аш-шамсийя)

حاشية على تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Ҳошияту аъла таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийяти фи шарҳ ар-рисалати аш-шамсийя)

№ inv. MR 379/II

Муаллифи. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний (ваф. 816-1413 й.).

Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига Қутбиддин Розий Таҳтаний (ваф. 766/1364 й.) “Таҳрир ал-қавоид ал-мантиқийя” номли шарҳ ёзган. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний эса бу асарга ҳошия ёзган. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил масалалар ёритиб берилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 139б).

Асар боши (в. 139б) :

قولـه ورتـبته علـى مقدمة وثلاث مقالات وخاتمة اقول هكذا وجد عبارة المتن فى كثير من النسخ …

Асар сўнги (в. 224а) :

…. بوجود بموضوع من البادى التصديقية فلا يكون ايضا جزء على حدة بل مندرجا فى المبادى التصديقية

Библиография :  Sarkis № 679 ; Қарши,  № 29.

Настаълиқ. 85 варақ.  (в. 139б-224а) ;  17 қатор ; мистара ; пойгир; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил, кўк, зарҳал рамка ичига олинган ; шарқ қоғози  курроса 8 ; матн ўлчами : 170´75 mm. ; варақ ўлчами : 270´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Амали мулла Ҳаким Хужа.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

حضرت على قصه سى (Ҳазрати Али қиссаси)

№ inv. MR 364/II Муаллифи. Муаллифи номаълум. Қисса. Асар назмда бўлиб, Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даври …