№ inv. MR 338/VII
Муаллифи – номаълум.
Ақоид. Асар 7 фаслдан иборат бўлиб, уларда ислом умматининг турли фирқаларга бўлиниб кетишлиги, нажот топадиган аҳли сунна вал жамоанинг сифатлари ҳамда ҳар бир фирқа ҳақида қисқа-қисқа маълумотлар баён қилинган. Асарнинг муқаддимаси ва охирида китоб муаллифи сифатида Абу Ҳанифа кўрсатилган. Лекин буни Абу Ҳанифанинг асари деб аташга асосимиз йўқ, чунки асарда зикр қилинган баъзи фирқалар Абу Ҳанифа вафотларидан кейин пайдо бўлган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 113а).
Асар боши (в. 113а) :
الحمد لله رب العالمين والصلاة على السلطان المرسلين وعلى آله واصحابه اجمعين اما بعد فقد الف امام المسلمين ابو حنيفة الكوفي رحمة الله عليه كتاب يذكر فيه سبعون وثلاث فرقة … وسماه معرفة المذاهب ورتبه على سبعة فصول …
Асар сўнги (в. 117а) :
… جميع المؤمن من الملل المبين واثنان من كرمه وفضله بحرمة النبى وآله اجمعين
Библиография : СВР IV, № 3374. Кина I, № 4156-4157 ; Ethe I, № 1920.
Колофон (145а-б) :
تمت هذه النسخة المسمى بمعرفة المذاهب فى شهر رمضان المبارك فى يد الفقير الحقير الراجى الى رحمت البارى محمد رحيم ابن شاه محمد باى اللهم اغفرلى و لوالديه ولاستاذيه و لجميع المؤمنين و المؤمنات برحمتك يا ارحم الراحمين سنة ١٢٦٤
Кўчирилган сана (145а) : 1264/1848 й.
Настаълиқ. 5 варақ. (в. 113а-117а) ; 117б-120а фиқҳий масалалар, байтлар келтирилган ; 21 қатор ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 195´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли муқова ва таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб кетган, варақлари намдан зарарланган.