Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

№ inv. MR 497

Муаллиф. Шамсиддин Муҳаммад Хожа Ҳофиз Шерозий (ваф. 1325/1388 й.).

Шеърият. Асар Эроннинг машҳур тасаввуф лирик шоири, донишманди бўлиб, девонида рубоий, ғазал, мухаммас жамланган. Девон шоирнинг ҳаётлик вақтидаёқ жуда машҳур ҳисобланиб, халқ орасида кўп мутолаа қилинган. Ҳофиз Шерозий тасаввуф илмини ўз ғазаллари орқали кенг ёритиб берган. Шоир девони мадрасаларда махсус дарслик сифатида ўқитилган. Бугунги кунда кўплаб тилларга таржима қилинган девонлардан бири ҳисобланади.

Нусха тўлиқ.

Асар боши (в. 1б) :

اَلا یا اَیُّهَا السّاقی اَدِرْ کَأسَاً و ناوِلْها      که عشق آسان نمود اوّل ولی افتاد مشکل‌ها …

Асар сўнги (в. 73б) :

… ختم شد ديوان شعر حافظ شرين كلام   بر سر طاوس قدس آشيان فخر الامام

هشر دهر ماه ربيع الاول … روز     بدوشنبه روز هجرت  واو صاد عين لام

Библиография: Кина, № 1425-1477 ; А.Навоий, № 233-240 ; СВР II, № 1086-1093.

Колофон (в. 73б) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب تم تم تم

 

Настаълиқ. 73 варақ. (в. 1б-73б) ;  1а  хаттот машқи бор ; 74а-80б бўш варақ бор ; 10 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; матн қизил рамка олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´105 mm. ; варақ ўлчами : 270´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқова йўқ, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : олд муқоваси йўқ. Орқа муқованинг бурчаклари емирилган. Варақлар нам тортган, сарғайган ва қорайган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

أدعية (Адъийя)

№ inv. MR 338/IV Муаллифи – номаълум. Дуо. Асарда ҳамд-сано, саловот, дуолар келтирилган бўлиб, бу …