«Sceince & Innovation» илмий жамияти томонидан 2024 йил сарҳисоблари асосида «Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энциклопедияси» эълон қилинди. Ушбу энциклопедияда юртимизнинг етакчи олимларининг илмий фаолияти ва ютуқлари акс этган биографиялар жамланган.
Энциклопедияга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори бош маслаҳатчиси, етакчи илмий ходими, Турон Фанлар Академияси академиги, 1-даражали меҳнат фахрийси, истеъфодаги полковник Тураев Бахтиёр Оманович биографияси ҳам «Sceince & Innovation» илмий жамияти томонидан киритилган.
Энциклопедиядан ўрин олган олимлар биографиялари taniqliolimlar.uz платформасида ва wikipedia.org онлайн очиқ энциклопедиясига жойлаштириш режалаштирилган.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти ва жамоаси номидан Тураев Бахтиёр Омановични мазкур эътироф билан қутлаб, уларга сиҳат-саломатлик, илмий фаолиятларига муваффақият тилаймиз.