Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Ҳозирги кунда Ал-Азҳар мажмуаси билан кадрлар тайёрлаш, уларнинг касб-маҳоратини ошириш, халқаро конференция ва семинарлар ўтказиш бўйича яқин ҳамкорлик ўрнатилган.

Имзоланган англашув меморандуми диний таълим олиш истагидаги ўзбекистонлик ёшларнинг Ал-Азҳар мажмуаси ва унинг таркибидаги ўқув муассасаларига қабул қилишни тартибга солади.

Ҳужжатда таълим йўналишида ўзаро ахборот ва тажриба алмашиш, биргаликда халқаро анжуманлар ташкил қилиш, бузғунчи сохта диний ғоялар ва экстремизм кўринишлари тарқалишининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш ва ислом меросини чуқур ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш каби бир қатор вазифалар белгиланган.

Манба: «Дунё» АА

Check Also

“Маърифат карвони” — маънавиятнинг нурли йўлида

“Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот лойиҳаси доирасида 5 декабрь куни Қашқадарё, Навоий, Андижон ва …