Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 413/IV

Муаллифи. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср).

Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 55б).

Асар боши (в. 55б) :

الحمد لله على نعمائه و الصلوة على رسوله محمد ختام انبيائه و بعد فهذه جملة من تصريف الافعال مضبوطة جارية لمجرى المدخل فى الكتب المبسوطة …

Асар сўнги (в. 57а) :

… طال يطول و رخو يرخو و هذا الباب لا يكون الا لا زمان …

Библиография : Ahlwardt VI, № 6876 ; GAL I, 283 ; SB I, 498 ; Стори III/1, p. 172 ; СВР I, № 412 ; Халидов 7850-7891 ; Нукус № 103-104 ;Туркестон, № 103-106.

Настаълиқ. 3 варақ. (в. 55б-57а) ; 13 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´55 mm. ; варақ ўлчами : 190´110 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф:  Амали Абдулқодир Ҳожи.

Муқова: етти тамғали, яшил рангли қаттиқ картондан ишланган. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари намдан зарарланган. Асарнинг матн қисми муқовадан ажралган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 263 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …