Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 165

Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 16-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 18 (“Каҳф”) суранинг 72-оятидан бошланиб, 20 (“Тоҳа”) сурада тугаган.

Нусха тўлиқ.

Асар боши (в. 1б) :

قال الم اقل لك انك لن تستطيع معى صبرا…

Асар сўнги (в. 13б) :

… قل كل متربص فتربصوا فستعلمون من اصحاب الصراط السوى ومن اهتدى

Настаълиқ. 13 варақ. (в. 1а-13б) ; + 01-03а, 14-15 бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 168´80 mm. ; варақ ўлчами : 245´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақ четларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 484/VI Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, …