Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 164

Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 15-16 жузларни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 17 (“Исро”) сурадан бошланиб, 20 (“Тоҳа”) суранинг 134-оятининг ярми билан тугаган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

سبحان الذى اسرى بعبده ليلا من المسجد الحرام الى المسجد الاقصى الذى باركنا حوله لنريه من اياتنا انه هو السميع البصير …

Асар сўнги (в. 29б) :

… وقالوا لولا ياتينا باية من ربه اولم تاتهم بينة ما فى الصحف الاولى ولو انا اهلكناهم …

Настаълиқ. 29 варақ. (в. 1б-29б) ; + 01а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллар қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 168´80 mm. ; варақ ўлчами : 245´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақ четларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 484/VI Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, …