Девин ДEВИЗ – Индиана университети профессори(АҚШ)
– Ўзбекистонга илк бор 40 йилча аввал келганман. Шу боис бугун юртингизда илм-фанга қаратилаётган эътиборнинг кўлами бошқа хорижлик олимлардан кўра менга кўпроқ билинади. Ҳукуматингиз ғамхўрлиги натижасида вужудга келган академик доиралардаги фикрлар хилма-хиллиги ва тадқиқотчилар топаётган рағбат мени бошқалардан кўра кўпроқ қувонтиради.
Марказингиз эса тадқиқотлар бўйича кўплаб хорижий олимлар ишларини мувофиқлаштириш борасида ҳам ўзини намоён этишга улгурди. Буни сўнгги вақтларда ўтказилаётган қатор нуфузли анжуманлардан ҳам билса бўлади. Мазкур халқаро тадбирлар учун танланаётган мавзулар ҳамда кўтарилаётган масалалар долзарблиги жиҳатидан кўплаб давлатлар олимлари эътиборини тортяпти.
Фурсатдан фойдаланиб, Марказ раҳбарияти ва жамоасига илмий фаолиятида муваффақиятлар, эришилаётган ютуқлар давомийлигини тилайман.