Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Халқаро стипендия совриндори амалиёт бошлади

Халқаро стипендия совриндори амалиёт бошлади

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг жорий йилдаги илк совриндори, Бишкекдаги Қирғизистон-Туркия Манас университети илмий ходими Уланбек Қалмурза ўғли илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди.

Стипендиат Марказ раҳбари Шовосил Зиёдов қабулида бўлиб, амалиётдан кўзлаган мақсадлари, олиб бораётган илмий изланишларининг моҳияти ҳақида сўзлаб берди.

Қирғиз тадқиқотчиси сўнгги икки йил мобайнида “Хоразм ҳанафийлик мактаби” мавзусида фалсафа доктори диссертацияси (PhD) устида олиб бораётган ишини келаси икки ойда Ўзбекистонда давом эттириш ниятида. Амалиёт давомида Марказ фондидаги қўлёзмалар ҳамда дунё фондларида сақланаётган қўлёзмаларнинг электрон нусхаларидан фойдаланиб, илмий ишини мазмунан янада бойитишни режалаштирган. Бунгача тадқиқотларининг деярли ярмини Туркия ва Қозоғистонда олиб борган Уланбек Қалмурза ўғли илми ва тажрибасини орттириш учун Тошкент, Бухоро, Нукус ва Хива шаҳарларидаги илмий муассасаларга ҳам ташриф буюришни мўлжалламоқда.

Дастурга биноан амалиётчи томонидан Марказда тақдимот ва семинар ўтказиш назарда тутилган.

2022 йилдан буён йўлга қўйилган стипендия дастури давомида бугунги кунгача турли давлатлардан жами 11 тадқиқотчи Марказда илмий амалиёт ўтади. Жорий йилда эса дастур доирасида 8 хорижлик меҳмон малакасини ошириши кутилмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …