Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади. Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 – 18 март кунлари Наврўз байрами арафасида хайрия ҳашари ўтказиш тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам умумхалқ ҳашари ташкил этилди.
«Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказилаётган анъанавий умумхалқ хайрия ҳашарида Марказнинг илмий ва хўжалик ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Мазкур умумхалқ ҳашарида Марказга тегишли бўлган ҳудудлардаги манзарали дарахтлар оқланиб, таги юмшатилди, кўкаламзор ҳудуд бегона ўтлардан тозаланди, янги гуллар ва дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати