Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 547/V

Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 19б).

Асар боши (в. 19б) :

الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا …

Асар сўнги (в. 51б) :

… و المخففة يحذف للساكنين و فى حال الوقف فيرد  ما احذف و المفتوحة ما قبلها تقلبا الفا

Библиография : GAL I, 303 ;  SB I, 531 ; VOHD № 280 ; СВР I, № 407; СВР VI, № 4383;   Халидов, № 7081-7137;Туркестон, № 88-92 ; Нукус № 96-97.

Настаълиқ. 7 варақ. (в. 13б-19а) ; 52а  бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´80 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : оқ рангли, картондан. Ўзиники эмас.

Қўлёзманинг ҳолати : Муқова варақлардан ажралган. Китобга бошқа китобнинг муқоваси қўйилган. Муқоваси оддий картондан қилинган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …