Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 443/I

Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا …

Асар сўнги (в. 17а) :

… و المخففة يحذف للساكنين و فى حال الوقف فيرد  ما احذف و المفتوحة ما قبلها تقلبا الفا

Библиография : GAL I, 303 ;  SB I, 531 ; VOHD № 280 ; СВР I, № 407; СВР VI, № 4383;  Халидов, № 7081-7137;Туркестон, № 88-92 ; Нукус № 96-97.

Колофон (в. 17а) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب الخط باق و العمر فان فى يد فقير حقير عبد الرسول سنة ١٢٠٨ تمت

Кўчирилган сана (в. 46б) : 1208/1793 й.

Настаълиқ. 52 варақ. (в. 1б-17а) ; +1а-3а буш варақ ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда, матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 140´70 mm. ; варақ ўлчами: 215´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқова жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …