Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الفقه الاكبر (Ал-фиқҳ ал-акбар)

الفقه الاكبر (Ал-фиқҳ ал-акбар)

№ inv. MR 421/I

Муаллиф. Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (ваф. 150/767 й.).

Ақоид. Ушбу асар катта Имом номи билан машҳур, ҳанафий мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифага нисбат берилади. Асар Халифа Ҳорун ар-Рашид ҳукмронлиги даврида ёзилган. Асар ислом каломшунослигига оид ёзилган илк асарлардан бири бўлиб, у Ҳанафий мазҳаби тарқалган минтақаларда ақидавий масалаларни ўрганишда асосий манба ҳисобланган. Бу асарга жуда кўплаб шарҳлар ёзилган. Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله ذى الفضل و العطا فاطر الارض والسماء رازق الطيور فى …. و نشهد ان محمدا عبده و رسوله و سلم تسليمل كثيراهذا الكتاب الفقه الأكبر من تصنيف الإمام الأعظم حنيفة نعمان بن ثابت رضى الله عنه …

Асар сўнги (в. 6а) :

… و خروج الدجال ويأجوج ومأجوج  ونزول عيسى عليه السلام وسائر علامات يوم القيامة على ما وردت به الإخبار الصحيحة حق كاين و الله يهدى من يشاء الى صراط مستقيم و الله اعلم باالصواب

Библиография : GAL I, 169 ;  SB I, 285 ; СВР IV, № 3027-3028 ;  Халидов, № 1129-1145 ;Туркестон, № 16 ; Нукус № 64.

Колофон (в. 6а) :

المرجع و الماب تمت الكتاب و اليه

Настаълиқ.  6 варақ. (в. 1б-6а) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´80 mm. ; варақ ўлчами : 240´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил, сариқ, қора рангли. Босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …