Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги “Имом Бухорий авлодлари” боғида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида 13 ноябрь куни ҳашар ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, тумандаги масжидлар имом-хатиблари, Ҳадис илмий мактаби устоз-мураббийлари билан бирга Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳам фаол иштирок этди.
Ҳашар давомида боғ ҳудудига 200 тупга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Жойларда ҳашар тадбирлари давом этмоқда.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати