Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг навбатдагиси Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этилди.
Марказ тарғиботчилари Шаҳрисабз давлат педагогика институти ва Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиалида талаба-ёшлар билан ёт оқимлар, уларнинг мақсадлари, келиб чиқиш сабаблари, ахборот хуружларини четлаб ўтиш имкониятлари борасида мулоқот қилди.
Тадбирларда жаҳолатга қарши чора фақат маърифат экани, бидъат ва хурофотга муносиб жавоб қайтаришга илмни чуқур эгаллаб, тафаккурни янада бойитиш орқали эришилиши таъкидланди. Шунингдек, Марказ фаолиятидаги ютуқлар, айни пайтда олиб борилаётган тадқиқотлар, чоп этилган ва нашрга тайёрланаётган адабиётлар, режалаштирилган илмий лойиҳалар хусусида маълумотлар берилди.
Вилоятдаги тадбирларнинг барчасида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Сиз Имом Бухорийни биласизми?” мавзуида викториналар ўтказилиб, ғолиблар Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар билан тақдирланмоқда.