Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАРҒИБОТЧИЛАР – САМАРҚАНД ТУМАНИДА

ТАРҒИБОТЧИЛАР – САМАРҚАНД ТУМАНИДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва Самарқанд давлат университети вакилларидан таркиб топган тарғибот гуруҳи 9 октябрь куни Самарқанд туманида бўлди.

“Андижоний” МФЙдаги учрашувда интернет тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни доим устувор тутиш, экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа таҳдидларга муносиб жавоб қайтара олиш билан боғлиқ амалий тавсиялар берилди.

“Бадал” МФЙда ўтказилган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асл моҳияти ва пировард мақсади бугунги мураккаб ва таҳликали замонда халқимиз маънавиятини ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, азалий миллий қадриятларимизни ривожлантириш, ёшларимизни Ватанга, миллий ғояга садоқат руҳида тарбиялаш экани таъкидланди. Токи фарзандларимиз буюк аждодларга муносиб, юксак маънавиятли, миллий ўзлиги шаклланган, ўзи ва бошқаларнинг тақдирига бефарқ бўлмаган, эл-юрт келажаги учун масъулиятни зиммасига ола биладиган авлод бўлиб вояга етсин.

Тадбирларда жамиятимизда соғлом дунёқараш ва бунёдкорлик барқарор бўлиши учун оила, таълим муассасалари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, эл-юрт тақдирига лоқайдлик, оилавий қадриятларга беписандлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсизлик билан қараш каби иллатларга барҳам беришга даъват қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …