Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЎҚУВ АМАЛИЁТ БИЛАН ҲАМОҲАНГ КЕЧМОҚДА

ЎҚУВ АМАЛИЁТ БИЛАН ҲАМОҲАНГ КЕЧМОҚДА

Самарқанд вилоятининг иқтидорли имом-хатиблари ўқувининг навбатдаги қисмида тингловчиларга Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Имом Мотуридий халқаро-илмий тадқиқот маркази олимлари маъруза қилди.

“Дунёвий давлатда диннинг ижтимоий муносабатлардаги ўрни ва аҳамияти”, “Экстремистик ва террорчи ташкилотларнинг интернет ва ижтимоий тармоқлардаги тарғиботининг ўзига хос хусусиятлари”, “Мазҳабсизлик ғояларининг Марказий Осиё халқлари бирдамлигига таҳдиди”, “Мотуридий таълимоти асослари ва унга билдирилган таъналарга жавоблар” мавзуларида ўтилган дарслар мунозаралар билан давом этди.

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчиларнинг Имом Мотуридий ва Имом Доримий мақбараларига илмий сафари ташкил этилди.

Ўқувлар давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро-илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …