Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 18

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

كتاب الطهارة فرض الوضوء غسل الوجه من الشعر الى الاذن و اسفل الذقن …

Асар сўнги (в. 201б) :

… وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار

Колофон  (в. 201б) :

۱۳۱٩ سنة   ملا فخرالدين كاتب

ملا فخرالدين كتابى

Кўчирилган сана (в. 201б) : 1319/1901 й.

Китоб соҳиби (в. 201б) : Мулло Фахриддин.

Настаълиқ. 201 варақ. (в. 1б-201б); + 1а, 202б-203б хаттот машқи бор; 202а варақда жаноза нияти бор ; 203а бўш варақ; 7 қатор;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора;  боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида араб, форс тилида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; ҳар бир варақ қизил рамкага олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´80 mm. ; варақ ўлчами : 230´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси тахтадан, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб, варақларининг чет қисми намдан зарарланиб, ёпишиб қолган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …