Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 105/XVI

Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.).

Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 224а).

Асар боши (в. 224а) :

بدان اسعدك الله فى الدارين كه كلمات عرب  برسه قسم است اسم است فعل است حرف اسم همچون رجل فعل همچون ضرب حرف …

Асар сўнги (в. 236б) :

… مخاطبة معلوم فعل نفى لا تقرابان نميزيند شماد وزن در زمان آينده صيغة تثنية …

Настаълиқ. 13 варақ. (в. 224а-236б) ; 237-238 бўш варақ ; 239 хаттот машқи; 13 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 120´55mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф ; Мирзо Ибодиллоҳ

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 484/VI Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, …