Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مسائل (Масоил)

مسائل (Масоил)

№ inv. MR 39

Муаллиф. Муаллиф – номаълум.

Фиқҳ. Асар рисола шаклида бўлиб, унда оламнинг яратилиши, ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақида оят ва ҳадислар келтирилган. Шунингдек, турли диний масалаларга тегишли мавзуларни оятлар билан ёритиб берган. Аммо рисола бутун бир яхлит асардан ташкил топмаган бўлиб, ҳар бир мавзулардан парча-парча келтирилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

…اول حیات یفنی خدای تعلی زنده ست هر کنز غیر ددویم …

Асар сўнги (в. 46б) :

… امام اعظم قریق ناجه در ودر یفنی ازاهل پنتی والجمار والحماعه در

Настаълиқ. 46 варақ. (в. 1а-46б) ; 3, 10а, 20, 24, 25а, 31а бўш варақ ; 10 қатор ; мистара ; пойгир ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: ҳар хил ўлчамда ; варақ ўлчами : 210´128 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …