№ inv. MR 94/II
Муаллиф. Мавлоно Фасиҳиддин ибн Абдулкарим Низомий Ҳиравий (ваф. 919/1513 й.).
Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Мавлоно Фасиҳиддин шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 55б).
Асар боши (в. 55б) :
الحمد لله افتح كتابه بالتسمية ثم بالتحميد عملا لحديثى الابتداء وافتقاء بكتاب الله الحميد المجيد …
Асар сўнги (в. 88б) :
… ما لو تنعل او خلع نعليه لا تفيد الصلوة لانه لا يحتاج الى اليدين هذا …
Библиография : ФКК, № 147, 173-175, 318, 635.
Настаълиқ. 33 варақ. (в. 55б-88б) ; 89а бўш варақ ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´60 mm. ; варақ ўлчами : 235´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : чармли,қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : муқова, варақларини қурт еган, намдан зарарланган, асар таякисидан ажралиб кетган.