№ inv. MR 147/III
Муаллиф. Муаллифи – номаълум.
Фиқҳ. Асарда гуноҳга тавба қилиш, фотиҳа сурасининг неча жойида вақф қоидасини борлиги, субҳда туришликнинг фазилати, намоз ўқишда зарур бўладиган сураларни ёд олишликнинг фарзлиги, мусибатхонда уч кеча ва кундуз таом ейиш мумкин эмаслиги ва ўғрининг ҳукмига оид масалалр жамланган.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 32а) :
مسئلة اكر ابجد اي وجد ادم عليه السلام في المصية يعني موجود شد ادم را در معصيت …
Асар сўнги (в. 40а) :
… ومن عمل صالحا من ذكر او انثى وهو مؤمن فاولئك يدخلون الجنة يرزقونها بغير حساب بارك الله الاخ
Настаълиқ. 9 варақ. (в. 32а-40а) ; 22 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 165´110 mm. варақ ўлчами : 250´150 mm. варақлар шарқона, рақамланмаган.
Муқова: малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати: олд муқоваси йўқ, нусха муқовадан ажраган, олд муқоваси, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.