Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Зубдат ал-афкор (ал-Ҳошия аъла ҳошият ал-Хаяли аъла шарҳ ал-Тафтазоний аъла ақоъид ал-Насафий)

Зубдат ал-афкор (ал-Ҳошия аъла ҳошият ал-Хаяли аъла шарҳ ал-Тафтазоний аъла ақоъид ал-Насафий)

№  inv. MR 229/II

Муаллифи: Абдулҳаким ибн Шамсиддин Муҳаммад Ҳиндий Саёлкутий (ваф. 1067/1657 й.).

Ақоид.  Нажмиддин Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 792/1389-1390 й.). “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳ ёзган. Бу шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлиий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Бу ҳошияга эса Абдулҳаким Саёлкутий “Ҳошияту аъла Хаёлий” номли ҳошия ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, қабр, жаннат, дузах ва шу каби ақидавий масаларни ўз ичига олади.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 51б).

Асар боши (в. 51б) :

الحمد لله على نعمائه والصلوة انبيائه وعلى آله واصحابه واحبابه قوله قال الشارح النحرير فى الصحاح النحرير العالم المتقن نقل عنه النحرير البليغ فى العلم …

Асар сўнги (в. 204б) :

… قوله هذا نهاية ما اورده ايراده من هذا الكتاب مستعينا بالملك الوهاب وعليه الكلام من كلاب

Колофон (в. 204б) :

تمت الحوايش الشريفة للخيالى للعقايد المسمى بملا عبد الحكيم على يد عبد الضعيف احقر العباد عمر خواجه بن محمد صالح خواجه يكه باغى وهو قرية من قرى ثمرقند غفر الله تعالى ذنوبهما وستر عيوبهما واتمامهما فى سنة ١٢٥٤ فى يوم الاول من شهر الرمضان و الله الاعلم بجميع السر و الاعيان برحمتك يا ارحم الرحمين شد يتوفيق خداى لا ينام اين حوايش روز سه شنبه تمام

Кўчирилган сана ва жойи (в. 204б) : Самарқанд, Яккабоғ қишлоғида. 1 рамазон 1254/1838 й. 17 ноябрь шанба куни тугатган.

Хаттот (в. 204б) : Умар Хўжа ибн Муҳаммад Солиҳ Хўжа  Яккабоғий.

Насталиқ. 154 варақ. (в. 51б-204б) ; 204б-206б варақларда Навоий ғазаллари келтирилган ; 23 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´85 mm. ;  варақ ўлчами : 255´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …