Home / МАҚОЛАЛАР / ЭЙ РАСУЛУЛЛОҲ, СИЗНИНГ КИТОБИНГИЗ ҚАЙСИ?

ЭЙ РАСУЛУЛЛОҲ, СИЗНИНГ КИТОБИНГИЗ ҚАЙСИ?

   Муҳаммад ибн Яъқуб ибн Ахрам айтганлар: «Шерикларимнинг: “Бухорий Найсобурга келганларида, у кишини хачир ва эшак минган ҳамда пиёдалардан бошқа тўрт минг отлиқ кутиб олган”, – деганларини эшитдим».   

   Абдуллоҳ ибн Ҳаммод Омулий: “Кошки мен Бухорийнинг кўксиларидаги  бир тук бўлсам эди”, – деб айтганлар.

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Ҳошид ибн Исмоил ва яна бир кишининг: “Басралик маърифат аҳли ёшгина Бухорийнинг ортларидан ҳадис ёзиб олмоқлик учун чопишарди. Ҳатто илтимос қилиб ҳол-жонларига қўйишмасди. Минглаб одамлар у кишини йўлларда ўтирғизиб, у киши ривоят қилган ҳадисларни ёзиб олишарди. Ўшанда Муҳаммад юзларига ҳали тук чиқмаган ёш йигит эдилар”, – деганларини эшитдим».

   Абу Саҳл Муҳаммад ибн Аҳмад Марвазийдан, у киши фақиҳ Абу Зайд Марвазийдан эшитганлар: «Мен Каъба яқинида рукн ва мақом орасида ухлаб ётган эдим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим. Менга: “Эй Абу Зайд, қачонгача Шофеъийнинг китобларини ўқийсиз-у, менинг китобимни ўқимайсиз?” – дедилар. Мен: “Эй Расулуллоҳ, сизнинг китобингиз қайси?” – деганимда, “Муҳаммад ибн Исмоилнинг “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” китоби”, – деб айтдилар».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

САДАҚА (эҳсон) нинг энг ноёб 80 та ТУРИ

«Кимки бир ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар кўпайтириб ёзилур. Кимки бир ёмон (гуноҳ иш) қилса, фақат ўша …