Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 109/IV

Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ ан-Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 9 б).

Асар боши (в. 9б):

معى التسمية بالفارسية على التحقيق بنام خداى تعالى بى همتا آغاز ميكنم خداى راكروزى …

Асар сўнгги (в. 32б) :

بتوفيق الربانى مولانا سد سعيد الدين العلامة التفتازانى رحمة الله عليه

Колофон (в. 32б) :

تمت هذه النسخة الشريفة مسمى بشرح فقه كيدانى باستقانة حضرت رحم الرحمانى اللهم ربنا اتنا فى الدنيا حسنة وفى الاخرة حسنة وقنا عذاب النار برحمتك يا الرحم الراحمين يا فتاح

Настаълиқ. 24 варақ. (в. 9б-32б) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалари бор ; шарқ қоғози ; курроса 8; матн ўлчами : 170´90 mm. ; варақ ўлчами : 265´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: муқовалари йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : муқовалари йўқ, нусханинг варақлари титилиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …