Куни кеча Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек мадрасасида Самарқанд вилояти ҳокимлиги шафелигида Зиёрат туризми ярмаркаси ва кўргазмаси бўлиб ўтди. Унинг очилишида мамлакатимизда кейинги йилларда юртимизнинг сайёҳлик салоҳияти, шу жумладан зиёрат туризмини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тилга олинди. Тадбир ҳудуднинг зиёрат туризми имкониятларини ёритишда амалий жиҳатдан аҳамиятли экани қайд этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ҳам кўргазмали бурчаги ташкил этилди.
Павильонда Марказ томонидан нашр этилган китоб ва рисолалар, араб каллиграфияси, ислом хаттотлик санъати намуналари ҳамда вилоятнинг зиёрат туризми салоҳиятига оид фотосуратлар намойиш этилди.
Кўргазма хорижлик ва маҳаллий иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати