Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов маълум қилди:
🔽Ҳисобот даврида Имом Бухорийнинг “Жомиъ ас-саҳиҳ” асарига оид хорижий давлатлар қўлёзма фондларида сақланаётган 30 та қўлёзма нусхасининг электрон версияси юклаб олинди.
🌎Шунингдек, Марказ фондида сақланаётган 75 та қўлёзма асар аннотацияси тузилиб, улардан 36 таси марказ сайтига жойлаштирилди.
📝 Туркия, Саудия Арабистони, Ҳиндистон кутубхоналари фондида сақланаётган 260 та қўлёзма асарнинг рўйхати шакллантирилди.
🗂 Марказ қўлёзмалар фондидаги 10 та китоб (23 та асар, 1502 варақ)нинг электрон нусхаси тайёрланди.
✔️ Жорий йилнинг 4 ойи давомида қўлёзмаларни ўрганиш соҳасида аҳолидан 5 та қўлёзма ва 4 та тошбосма асар ҳадя сифатида қабул қилиб олинди.
Tas-ix: