Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жиззах вилоятида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида маърифий суҳбат ташкил этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги раҳбарияти, масъул ходимлари, имомлар ва уларнинг ноиблари иштирокида ўтказилган тадбирда Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов мамлакатимизда қисқа давр ичида жамиятимизнинг бош мезони бўлган маънавият соҳасида, динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этишда “Жаҳолатга қарши – маърифат” тамойили асосида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар ҳақида сўзлади. Юртимизда диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар кўлам ва аҳамиятига кўра Ўзбекистоннинг мусулмон дунёсида ислом цивилизацияси маркази сифатида эътироф этилиши учун замин ҳозирлашини таъкидлади.
Тадбир давомида Марказ томонидан нашрга тайёрланган янги китоблар тақдимоти ҳам ўтказилди. Қатнашчиларга уларнинг илмий ва маънавий қиймати ва жаҳолатга қарши курашдаги амалий аҳамияти борасида тушунтиришлар берилди.
Йиғилганларнинг саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.