Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 100/I

Муаллиф. Муаллиф – номаълум.

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.) нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

اكر سوال كرده شود كه جرا ابتدا كرده است مص كتابى را به بسم الله جواب كفته …

Асар сўнгги (в. 42а) :

… قصد وبى اجتيار باشد زانكه ذكر تعمد الحدث است كه مى نمايد از براى انكه بر قول اوكه ترك للفرض بعزر داخل است از جهت ان كه تهارت از جمله مشروت است

Библиография : ФКК. № 165, 179.

Колофон (в. 42а):

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب

Настаълиқ. 42 варақ. (в. 1б-42а) ; +01а, 02а, 42б варақларда хаттот машқи ; 01б, 43а бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари қизил сиёҳ билан белгиланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´85 mm. ; варақ ўлчами : 255´155 mm. ; варақлари шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқова ва варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, асар таякисидан ажралиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …