Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 108/I

Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).

Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد الله رب العالمين والمتقين والصلوة والسلام على رسوله محمد وآله واصحابه اجمعين اعلم ان …

Асар сўнгги (в. 4б) :

… وترك الفرض من الفريض ولوطرء فوائته بدون الاختياره ولتعمد الحدث

Колофон (в. 4б) :

تمت تم بعون الملك العلام

Китоб соҳиби (Муқовада): Мулло Эрмуҳаммад Пешқўрғоний.

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 1б-4а) ; + 01а варақда дуо ва хаттот машқи бор ; 5б, 7 бўш варақ ; 4б-5а  варақларда ҳадис ва ривоятлар бор ; 6 варақда фиқҳга оид маълумотлар бор ; 8 варақда турли хил дуолар бор; 17 қатор ; мистара; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари, қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´80 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган ва варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …