Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 99

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. Асар “Муфсид ас-солат”(“Намозни бузувчи амаллар”) бобидан бошланиб, “Китоб ал-ҳижр ва ал-изн”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

…جبهته من التراب فيها والسجود على كور عمامته افتراش ذراعيه وعقص شعره وسدل الثوب وكفه وتخصيص الامام بمكان …

Асар сўнгги (в. 255б) :

… وما نفع وغيره ضرر كالبيع والشراء علق باذنه واليه شرط ان يعقل البيع سالبا والشراء جالبا

Настаълиқ. 255 варақ. (в. 1а-255б) ; 5 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 125´55 mm. ; варақ ўлчами : 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : асарни муқовалари, бош ва охирги боблари йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланиб, ёпишиб қолган. Намдан варақлари моғор босган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

فى بيان العقايد على مذهب اهل السنه والجماعة (Фи баёни ал-ақоид ала мазҳаби аҳли сунна вал жамоат)

№ inv. MR 460/VII Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий …