Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية)

Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

№ inv. MR 141

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض و فرعها فى السماء و الصلاة و السلام على رسوله محمد …

Асар сўнги (в. 240а) :

… وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار

Колофон (в. 240а) :

تم الكتاب بعون الملك الوهاب

شد بتوقيق خداى لا ينام

اين كتابت روز جمعه تمام

هر كه خواند دعا طمع دارم

زنكه من بنده كناه كارم

قتيم يوقدور قتيم عيب اين كزلار

اوزمني سونك اتامنى سوكمانكزلار

قتيم يوقدور قتيم نينك عيب بولسه

توزاتسون بر كشى نينك فهم برله

قلم يونديم قت بتيم روزكار

اويم اولكه سى قتيم قالقاى يادكار

Кўчирилган сана (в. 240а) : Жума куни тугатган.

Настаълиқ. 240 варақ. (в. 1б-240а) ; +01 хаттот машқи ва муножот бор ; 02а дуо бор ; 02б-03а, 242б-243а бўш варақ ; 240б-242а, 243б-244 хаттот машқи, ҳадис, ойларнинг номи, форс тилида назм, туркий ғазал ва мухаммас бор ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´80 mm. ; варақ ўлчами : 255´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Абдуроуф Ҳалил.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қулёзманинг ҳолати : муқова ва варақлари намдан зарарланган, чирий бошлаган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …