№ inv. MR 144/III
Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).
Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 48б).
Асар боши (в. 48б) :
الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا …
Асар сўнги (в. 62б) :
… والمخففة يحذف للساكنين وفى الوقف فيرد ما حذف والمفتوح ما قبل ما تقلب الفا
Настаълиқ. 15 варақ (в. 48б-62б) ; 21 қатор; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´80 mm. ; варақ ўлчами: 240´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.
Муқова : таъмирланган, юпқа картон қоғоз. Таякиси қизил матодан.
Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, титилиб кетган, қурт еган.