Home / ЯНГИЛИКЛАР / ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЛМИЙ ФОНДЛАРИДА ЖУДА НОЁБ ҚЎЛЁЗМАЛАР САҚЛАНМОҚДА

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЛМИЙ ФОНДЛАРИДА ЖУДА НОЁБ ҚЎЛЁЗМАЛАР САҚЛАНМОҚДА

Ўзбекистон элчихонаси ходимларининг Ўмон Султонлиги архив ва ҳужжатларни сақлаш миллий бошқармаси раҳбари Ҳамад бин Муҳаммад ал-Давяний билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг илмий фондларида сақланаётган қўлёзмалар бўйича биргаликда тадқиқотлар олиб бориш, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳамад бин Муҳаммад ал-Давяний Ўзбекистоннинг илмий фондларида сақланаётган қўлёзмалар ноёблиги ва ислом тамаддуни нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга эканлиги боис дунё олимларининг эътиборини ўзига тортиб келаётганини таъкидлади.

Ўмонлик олим Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган ислом тадқиқот марказлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, икки давлатнинг ушбу соҳа мутахассислари иштирокида халқаро анжуманларни биргаликда ўтказиш, бу йўналишдаги масалаларни атрофлича муҳокама қилиш мақсадида делегациялар алмашишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шунингдек Ҳамад бин Муҳаммад ал-Давяний архив иши, манбаларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича мутахассислар малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш борасида ҳам ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …