Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Эзгуликка чорловчи маърифат маскани

Эзгуликка чорловчи маърифат маскани

Муҳтарам Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида, ёшлар тарбиясида беқиёс ўрин тутиши билан ўзига хос аҳамиятга эга. Ушбу Марказ илмий ходимлари мутафаккир алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш ҳамда мавжуд манбаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказишдек масъулиятли вазифалар билан шуғулланиб, илмий тадқиқотлар олиб борадилар.

Миллий ва замонавий меъморчилик анъаналари асосида бунёд этилган марказ биноси фойесига киришингиз билан сизда ёрқин таассуротлар пайдо бўлади. Фойеда қурилган улкан гумбаз ва унинг ички томонига ёзилган Қуръони карим оятлари, марказ мазмун-моҳиятини тўлалигича ифода қилиб, маърифат масканига ташриф бюрганингизни қалбдан ҳис этасиз. Марказда ташкил этилган музейни тамоша қилган киши эса ўзини руҳан енгил ҳис этиб, мавжуд манбалардан маънавий озуқа олади. Музей деворларига ишланган суратларда акс эттирилган манзаралар буюк муҳаддис бобомизнинг ақл-заковати, чексиз қобилиятини намоён этиб, беихтиёр қалбда фахр ва ғурур туйғуларини жўш урдиради.

Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган улкан ишлар нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам юксак эътибор билан таъкидланмоқда.

 16-январ куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Озарбайжон республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий инновация ва давлат хизмати агентлиги вакилларидан иборат меҳмонлар ташриф буюрдилар. Халқаро меҳмонларни Марказ директори Ш.Ю.Зиёдов ва нашрлар бўлими бошлиғи О.Муҳаммадиевлар кутиб олди. Кейинги кунларда Марказга халқаро меҳмонлар билан бирга маҳаллий ташриф буюрувчилар сони ҳам тобора ортмоқда. Жумладан Самарқанд вилояти Нуронийлар жамияти раиси Ҳ.Нормуродов бошчилигида 100-нафар Нарпай ва Оқдарё тумани фахрий нуронийлари ҳамда Халқ таълими вазирлиги Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Йулдошев бошчилигида бир гуруҳ халқ таълими ходимлари ташриф буюрдилар.

Дастлаб меҳмонлар Марказ биноси кириш қисми пештоқларига битилган ёзувлар билан танишиб, Марказ биносининг асосий фойесида уларга Марказнинг ташкил этилиши ва фаолияти ҳақида ҳамда буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси тўғрисида маълумотлар берилди.

Меҳмонлар Марказда ҳадис, фиқҳ, ақида, тасаввуф, калом илмининг буюк номоёндалари бўлган улуғ аждодларимизнинг бой меросини алоҳида-алоҳида ўрганиш ҳамда илмнинг шу йўналишлари бўйича илмий ходимлар ва малакали мутахассисларга яратилган шарт-шароитлар ва имкониятларга юқори баҳо бердилар.   

Ташриф буюрувчи меҳмонлар томонидан Марказнинг ҳеч бир жиҳати  назардан четда қолмаганлиги ва энг замонавий жиҳозлар, хоналар дизайни ва компьютер технологиялари билан таъминланганлиги юқори баҳоланди. Шундан сўнг меҳмонлар Музейда сақланаётган нодир қўлёзма асарлар, ноёб экспонатларни томоша қилдилар. Улар мана шундай маърифат масканлари инсонни улуғворликка, аждодларга муносиб авлод бўлишга ва боболаримиздан фахрланиш туйғусини ҳис қилишга ундашини таъкидладилар.

Айниқса халқаро меҳмонлар, Марказ музейида сақланаётган ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлар, буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг илмий сафарлари акс этган  деворий суратларга жуда юксак баҳо бердилар. Ташриф учун меҳмонларга Марказ маъмурияти ўз миннатдорчилигини билдирди.

Диний-маърифий тадбирлар бўлими
 илмий ходими:            Ж. Жумаев

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …