Аввал хабар қилинганидек, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған “Олий даражадаги Имом Бухорий” ордени билан тақдирланди.
Туркий давлатларнинг Самарқанд саммити доирасида ўтказилган мазкур мукофотни топшириш маросимида Туркия давлат раҳбари ушбу мукофотга муносиб кўрилгани учун турк халқи номидан миннатдорлик билдириб, уни қабул қилишдан улкан шараф ва ғурур туйишини маълум қилди.
Режеп Таййип Эрдоған ўз нутқи давомида Самарқандда барпо этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини алоҳида тилга олди ва унинг фаолияти мусулмонлар дунёси учун юксак аҳамият касб этишини таъкидлади.