Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / عبدالرحمان شاه و شيخ احمد قصه سي (Абдураҳмон Шоҳ ва Шайх Аҳмад қисаси)

عبدالرحمان شاه و شيخ احمد قصه سي (Абдураҳмон Шоҳ ва Шайх Аҳмад қисаси)

№ inv. MR 142/I

Муаллиф. Муаллифи номаълум.

Асар тарихий тасаввуфий бўлиб, унда Жом шаҳрининг золим подшоҳи Абдураҳмоншоҳнинг оддий халқга зулми ҳамда унга қарши Шайх Аҳмаднинг айтганлари шеърий услубда баён қилинган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1а).

Асар боши (в. 1а) :

عبد الرحمان شاه شاه ايد . جامني ملكيده ايردى مسكنى بر كونى ايديكه ازمايش قبلانى …

Асар сўнги (в. 4а) :

… جون هماني همتى آخياني قانات         يوز تومان منك خلق تابغايلار نجات

Колофон  (в. 4а) :

هر كه خواند دعا طمع دارم زنكه من بنده كناه كارم

Муҳр (в. 1б, 6а) : ин нусхати ро воқиф Мулло Ражаббой Муҳаммад вақфи ин нусхати худ.

Настаълиқ. 4 варақ (в. 1а-4а) ; 4б-5а бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 200´100 mm. ; варақ ўлчами : 260´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ, қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси матодан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари таякисидан ажралиб, титилиб кетган, айрим варақлари йўқ, намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …