Home / ЯНГИЛИКЛАР / КЕШИЙ МЕРОСИ ИЖТИМОИЙ-АХЛОҚИЙ МАСАЛАЛАРНИ ҚАМРАГАНИ БИЛАН АҲАМИЯТЛИДИР

КЕШИЙ МЕРОСИ ИЖТИМОИЙ-АХЛОҚИЙ МАСАЛАЛАРНИ ҚАМРАГАНИ БИЛАН АҲАМИЯТЛИДИР

Доктор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдураҳмон Абдуҳалим – Ал-Азҳар университети ва Самарқанддаги Ҳадис мактаби ўқитувчиси (Миср):

Сўнгги йилларда алломалар юрти бўлмиш Ўзбекистонда аждодлар меросини ўрганишга алоҳида эътибор берилмоқда. “Янги Ўзбекистон” шиори остида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, илмий муваффақиятларга эришилмоқда. Хусусан, янги ташкил этилган илмий-тадқиқот марказлари буюк алломалар мероси билан ишлаш, уларни таржима қилиш ишларини янги босқичга олиб чиқди. Улар орасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази алоҳида ўрин тутади.

Алломанинг маънавий меросини Ўзбекистон шароитида ўрганиш, кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш бугуннинг муҳим вазифаларидан биридир. Чунки, биринчидан, аллома Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан уламоларнинг пешқадамларидан ва унинг асарлари ўзидан кейин келган уламолар ижоди учун пойдевор вазифасини ўтаган. Унга шогирд даражасидаги мутафаккирларнинг мероси чуқур ва қайта-қайта ўрганилаётгани баробарида алломанинг ҳаёти ва илмий фаолиятини тадқиқ этиш тарихий адолатни тиклашга хизмат қилади. Иккинчидан, Абд ибн Ҳумайд Кеший мероси ижтимоий-ахлоқий масалаларни жамлагани, гўзал фазилатларни тарғиб этиши, иллатлардан қайтаришга қаратилган ғояларни қамрагани билан бугунги кун учун ғоят аҳамиятлидир.

Бу асар ўзбек халқи томонидан катта мамнуният билан қаршиланадиган ва севиб ўқиладиган китоблардан бири бўлиб қолади, деб ишонаман.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …