Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حاشية للحاصل بالمصدر (Ҳошияту лил-ҳосил бил-масдар)

حاشية للحاصل بالمصدر (Ҳошияту лил-ҳосил бил-масдар)

№ inv. MR 79/III

Муаллиф. Муаллифи номаълум.

Мантиқ. Муҳаммад Амин ибн Маҳмуд ал-Бухорий Маккий (ваф. 987 й.) нинг “Ал-Ҳосил бил-масдар”асарига ҳошия бўлиб, Мазкур асар ўрта асрларда мантиқ илм ида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 109б).

Асар боши (в. 109б) :

او الحاصل المصدر الخ اعلم ان المصدر قد يحصل به للفاعل معنى ثابت قائم به كما اذا اراد القيام او القعود مثلا فى ذاته فيحصل له هيئة القيام أو القعود وقد يحصل به في غير ذلك المعنى كإيقاع الحركة فى الجسم …

Асар сўнги (в. 169б) :

… د عونى مغايرة الجزئى اي ما يدعي اينه جزء الاكثر الكل وان كان الجزء مركبا ايضا ودعوى وجود الاقل عند وجود الاكثر ودعوى دخولى فى الاكثر …

Настаълиқ.  61 варақ. (в. 109б-169б) ; 122б-123а, 170а бўш варақ ; 23 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´80 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Муҳаммад Сирож Хўжа.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Такяси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …