Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 209/ II

Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.).

Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. Бу асарни бир неча нусхалари бор ва асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 9б).

Асар боши (в. 9б) :

و لما اشار الى من سعد بلطف الحق والدين بتحرير كتاب كذا وكذا …

Асар сўнги (в. 16а) :

… كقوله زيد هو عالم وزيد ليس هو بالعالم وشرطية ان لم يجل وهي لنا متصلة  …

Настаълиқ.  9 варақ. (в. 9б-16а) ; 16б-17б фиқҳи кайдоний асаридан 2 саҳифа бор ; 18а  хаттот машқи ; 19б -21б, 23а  бўш  варақ ; 21а-22а Ҳофиз ғазаллари бор ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллар, қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 145´60 mm. ; варақ ўлчами : 200´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф :  Мулло Юнус.

Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …