Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 123/V

Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср).

Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 74б).

Асар боши (в. 74б) :

الحمد لله على نعمائه و الصلوة على رسوله محمد خاتم انبيائه و بعد فهذه جملة من تصريف الافعال مضبوطة جارية لمجرى المدخل فى الكتب المبسوطة …

Асар сўнги (в. 76 б) :

… سقط فيه الواو فى المضارع من مثال هذا الباب نحو وسع يسع و وطئ يطئ فان فتحته العين

Настаълиқ. 3 варақ. (в. 74б-76б) ; 77а бўш варақ ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 145´70 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ;  варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф ; Мулло Мирзо Ғани 1238/1823 й.

Муқова : қизил, сариқ, қора рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб, титилиб кетган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …