Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТУРКИЯДАГИ МАШҒУЛОТЛАРДА БИЛИМЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

ТУРКИЯДАГИ МАШҒУЛОТЛАРДА БИЛИМЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Туркия Республикасидаги Ислом тафаккури институтида малака ошираётган ўзбекистонлик тадқиқотчилар учун ўтган ҳафта қизғин машғулотларга бой бўлди. Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари учун ҳар куни эрталаб асосий машғулотлар аввалида устоз Юсуф ал Қурайший араб тили амалиёти бўйича маҳорат дарсини ўтаб келмоқда.

Кунлик машғулотлар давомида эса Доктор Акрам Келеш усулул-фиқҳ фани юзасидан қизиқарли маъруза қилди.

Шунингдек, малака ошириш курси иштирокчилари доктор Шабан Али Дўзгуннинг “Мотуридийлик таълимотнинг аҳамияти” ва доктор Аҳмад Йилдиримнинг “Тасаввуф тамойилларида ҳадиснинг ўрни” мавзуларидаги маърузаларини тингладилар.

Бундан ташқари профессор Мустафо Бедир иштирокида “Бухоро Ҳанафийлари тарихи” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди.

Тадқиқотчиларимизнинг малака ошириш дастури давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …