Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح حكمت العين (Шарҳ ҳикмат ал-айн)

شرح حكمت العين (Шарҳ ҳикмат ал-айн)

№ inv. MR 144/I

Муаллиф. Шамсиддин Муҳаммад ибн Муборак Шоҳ Бухорий (в. 1б) (ваф. 740/1340 й.).

Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, Нажмиддин Котибийнинг “Ҳикмат ал-айн” асарига ёзилган шарҳ. Асар ўрта аср мадрасаларда жуда машҳур ҳисобланиб, мантиқ илмидан асосий дарслик сифатида фойдаланилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала йўқ.

Асар боши (в. 1а) :

… موجودا بالفعل لانها فقط بل ببا بفرها وان كانت حارجة فهى العلة الفاعلة ان كان منا وجود الشى والفائية…

Асар сўнги (в. 16а) :

… اما محمولات حارجة عن موضوعاتها لامتناع ان يكون جزءالشى مطلوبا لثبوت بالبرهان ولاكن هذا اجزاء الكلام فى هذه الرسالة

Колофон (в. 16а) :

تمت تمت تمت

Настаълиқ. 16 варақ. (в. 1а-16а) ; Асарнинг давоми 18б-23а ва 39а-48а варақларда келтирилган ; 23б-38б бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамкани ичига олинган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; матн ўлчами : 155´70 mm. ; варақ ўлчами : 240´130 mm. ; варақлари шарқона рақамланган.

Муқова : таъмирланган, юпқа картон қоғоз. Таякиси қизил матодан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, титилиб кетган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …