Home / РАСМИЙ МАЪЛУМОТЛАР / 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан амалга оширилган ишлар бўйича(2022 йил 31 май ҳолатига)

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан амалга оширилган ишлар бўйича(2022 йил 31 май ҳолатига)

Расмий маълумот

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан амалга оширилган ишлар бўйича

М А Ъ Л У М О Т

2022 йил 31 май ҳолатига

  • Буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимиздан етишиб чиққан алломалар асарларининг халқчил таржимасини амалга ошириш, улар асосида илмий ва оммабоп рисолалар яратиш йўналишида:

Ҳозирги кунда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилган таржима қилинадиган асарлар рўйхати асосида босқисма-босқич таржима ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг “Муснади Кеший” 1, 2-жилди, Алоуддин Косонийнинг “Эътиқоди Косоний”, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ Бухорийнинг “Шамоили Бухорий” ва Имом Бухорийнинг “Тарихус сағир” асарлари  нашрга тайёрланди.

“Муснади Кеший”нинг 3-жилди, Имом Термизийнинг “Эътиқоди аҳлис сунна”, Абу Азабанинг “Равзатул баҳийя” асарлари ҳамда таржима ва таҳрир ишлари ниҳоясига етказилди ва Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига соҳа мутахассислари хулоса ва тақриз бериши учун тақдим этилди.

Бундан ташқари таржима ва таҳрир ишлари ниҳоясига етказилган ва юқорида кўрсатилган идораларга хулоса ва тақриз учун тадим этилган “Сунани Доримийдан сайланма ҳадислар” китобига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидан тақриз хати олинди.

Бугунги кунда Абу Лайс Самарқандийнинг «Баҳрул улум» ва Сайид Абдулмажид Ғаврийнинг «Ҳадис илми истилоҳлари» асарлари таржимаси давом этмоқда.

  • Имом Бухорий асарларида тараннум қилинган юксак одоб-ахлоқ, илмга муҳаббат, Ватанга садоқат сингари эзгу умуминсоний қадриятларни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Имом Бухорий асарлари мисолида ислом санъати кўргазмаси”ни ташкил этиш йўналишида:

Жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган мазкур кўргазмага қизғин тайёргарлик ишлари доирасида Ташқи ишлар вазирлигига кўргазмани ўтказиш бўйича тузиладиган Ташкилий ишчи гуруҳига номзодлар тақдим қилинди. Ўз навбатида вазирлик томонидан ҳам мазкур тадбирни хорижий давлатларда ташкил этиш бўйича икки нафар масъул ходим бириктирилди.

Марказнинг ўзида эса кўргазмани ўтказиш бўйича 16 нафардан иборат таркибда Ташкилий гуруҳ шакллантирилди. Марказ томонидан Bukhari Creative Acency LLC (Бухари Креатив Эгенси ЭлЭлСи) ташкилоти билан биргаликда кўргазма концепцияси ишлаб чиқилди.

Тадбирни Туркияда жорий йилнинг 4-чорагида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (ИРСИКА) билан ҳамкорликда ўтказиш юзасидан жорий йилнинг 2 феврал куни ZOOM платформаси орқали видеоконференция шаклида музокара ўтказилди. Кўргазма концепцияси танишиш учун ИРСИКА томонига тақдим қилинди.

Бундан ташкари Марказнинг қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими 3 нафар илмий ходимлари жорий йил 15 январдан 16 февралгача Туркия қўлёзма асарлар бош бошқармаси китоб шифохонаси ва архив ишлари бошқармасида илмий сафарда бўлиб қайтди.

Сафар давомида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA)га ташриф буюриб, бўлим бошлиғи, тарих фанлари доктори, профессор Аширбек Муминов ва Ташкилий ишлар бўйича кординатори Самет Ялчинлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда “Имом Бухорий асарлари мисолида ислом санъати кўргазмаси”ни ўтказиш бўйича режалаштирилаётган ишлар муҳокама қилинди. ИРСИКА томони икки ташкилот ҳамкорлигида 2022 йилда ўтказиладиган кўргазмалар ва халқаро конференцияларни ҳамкорликда ўтказишга доим тайёр эканликларини билдирди.

Шунингдек, мазкур марказнинг Бош директори, профессор Маҳмуд Эрол Қилич жаноблари жорий йилнинг 9 апрель куни Марказимизга ташриф буюриб, икки марказ ўртасидаги ҳамкорлик асосидаги ишларни янада жадал суратларда ташкил этишдан манфаатдор эканини таъкидлади. Ташриф давомида кўргазмани юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари жорий йилнинг 13 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев раҳбарлигидаги бир гуруҳ илмий ходимлардан иборат делегацияси Туркия сафарида бўлиб, Истанбулнинг Бағчилар тумани ҳокими ўринбосари Мустафа Арач билан кўргазмани ташкил этиш ва ўтказишга оид музокара ўтказди.

Дастлабки келишувларга кўра кўргазмани ўтказиш билан боғлиқ ташкилий жиҳатларга оид масалалар юзасидан томонлар амалга ошириши лозим бўлган вазифалар белгиланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати