Ҳозирги кунда ер юзида мавжуд давлатларнинг деярли барчаси ўзларининг эркин сиёсати, тили, давлат рамзларига эга. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўз конституциясига эга эмас. Тўғри, уларда конституция ўрнини бошқа меёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бажариши мумкин, конституция деб аталмиш қатъий белгилаб қўйилган қонун-қоидалар мажмуасига эга эмас. Ўзининг миллий рамзлари қаторида тилга олинадиган конституцияга бизнинг мамлакатимиз ҳам эга эканлиги кишини қувонтиради.
Биламизки, 8 декабр санасини ҳар йили кўтаринки кайфиятда ўтказиш одат тусига айланган. Негаки, бу санада мустақил Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинган. 1992 йилдан бери бу кун республикамиз сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган кун сифатида қаралиб келинмоқда .
Конституция ҳақида қисқача маълумот.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган.
2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ХVIII, ХIХ, ХХ, ХХIII бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 89-моддасига, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 77-моддасининг биринчи қисмига ўзгартиш киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 декабрда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 90-моддасининг иккинчи қисмига тузатиш киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 32, 78. 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80, 81, 83, 93, 107, 110 ва 111-моддаларига ўзгартишлар ва қўшимча киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80, 93, 108 ва 109-моддаларига ўзгартишлар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 99 ва 102-моддаларига ўзгартишлар киритилган.
Ахборот технологиялари жадал ривожланиб бораётган бир пайтда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларнинг ҳам имкониятлари кенгаймоқда. Ўзбекистон ҳудудида ҳам қисқа вақт ичида оммабоп бўлишга улгурган телеграм мессенжерида Ўзбекистон Республикаси Конституциянининг 26 йиллигига бағишлаб Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази АТ ва АК бўлими мутахассислари томонидан @Konstitutsiya_bot иловаси ўзбек, рус ва инглиз тилларида тузиб чиқилди. Ушбу бот орқали Ўзбекистон Республикаси Конституциясини дунёнинг исталган бурчагидан кириб ўқиш ва керакли маълумотни олиш имконияти мавжуд.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад фойдаланувчилар учун Республикамизнинг асосий қомуси – Конституция ҳақида маълумот бериш билан биргаликда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтиришга кўмаклашишдан иборат.
АТ ва АК етакчи мутахассиси Ф.Асадов