Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ҳамкорликка оид муҳим келишувга эришилди

Ҳамкорликка оид муҳим келишувга эришилди

Айни кунларда Туркия сафарида бўлиб турган делегация аъзолари Анқарадаги Ислом тафаккури институти раҳбари профессор, Др. Меҳмет Гўрмез билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида ўтган йилнинг ноябр ойида марказ директори Шовосил Зиёдовнинг мазкур институтга қилган ташрифида эришилган келишувлар натижалари алоҳида эътироф этилиб, ҳамкорликка оид амалий алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Жумладан, делегация раҳбари, марказ директори ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиев ва институт директори профессор, Др. Меҳмет Гўрмез Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимларининг Анқарадаги Ислом тафаккури институтида бир ойлик ёзги малака ошириш курсларини ташкил қилишга келишиб олдилар. Гўрмез курсларни юқори савия ва самарадорликда ташкил этиш учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Малака оширишнинг илк даврасини жорий йилнинг август ойида бошлаш белгиланди. 

Музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорликка оид бошқа масалалар ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Делегациянинг ҳамкор ташкилотлари ташрифлари давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Миср нашри эътирофи

Мисрдаги Ал-Азҳар университетининг “Савтул Азҳар” (“Ал-Азҳар овози”) газетасида “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Имомнинг иккита …