Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Хайрли ишлар бардавом бўлади

Хайрли ишлар бардавом бўлади

Айни кунларда мамлакатимизда бўлиб турган Туркиянинг Диёнат ишлари бошқармаси, Диёнат вақфи ва Анадолу ахборот агентликлари ҳамда Германиянинг Диёнат ишлари Турк-ислом бирлиги ташкилоти вакилларидан иборат делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Марказга ташриф буюрди.

Хорижлик меҳмонлар директор Шовосил Зиёдов бошчилигида илмий ходимлар томонидан кутиб олинди ва марказ биноси бўйлаб тур ташкил этилди. Меҳмонлар дастлаб Имом Бухорий ҳаёти ва фаолиятига доир музей ва тарихий экспонатлар билан таништирилди. Делегация аъзолари қўлёзмалар ҳамда кутубхона фондида сақланаётган китоблар билан қизиқиб, илмий тадқиқот билан шуғулланиш учун марказда яратилган қулай шарт-шароитларни алоҳида таъкилаб ўтдилар.

Шунингдек, мулоқот чоғида муассасалар ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг айни пайтдаги ҳолати ҳамда истиқболлари ҳам муҳокама этилди. Жумладан, томонлар ўтган давр давомида ташкилотлар ўртасида  ўзаро илмий нашрлар алмашинуви борасида қилинган амалий тадбирлар самарадорлигини алоҳида қайд этиб, яқин келажакда бу каби хайрли ишлар давомийлигини таъминлашга келишиб олдилар.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …